Ўзбекистон
26.10.2023
682
Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дилшод Аҳатов Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Тақдимот маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Германия давлати раҳбари сўнгги йилларда эришилган икки томонлама муносабатлар ўзига хос динамизм ва шерикликнинг кенг кўламли йўналишларини қамраб олгани, шунингдек, Германиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини қайд этган. Франк-Валтер Штайнмаер Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилаб, самимий тилаклар билдирган. Германия Федерал Президенти қароргоҳида ишонч ёрлиқларини топшириш маросими якунида Ўзбекистон Республикаси байроғи кўтарилган. Маълумот учун, Дилшод Аҳатов Берлинга элчи бўлиб тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасини бошқарган (2020–2023). У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган ва бўлим ва Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган мартаба зинапоясининг босқичларини босиб ўтган. 2010-2013 йилларда Германияда элчи, Швейтсария, Чехия, Швеция ва Испанияда ярим кунлик элчи бўлган. Дилшод Аҳатов 2017—2023-йилларда Берлинда элчи бўлиб ишлаган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этди
Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари Германия томонининг Марказий Осиё ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Германияга боради
Ўзбекистон Президенти Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида бўлади.