Ўзбекистон
14.03.2023
1 161

“Ўзбекнефтегаз“га қарашли бензин қуйиш шохобчалари тармоғи ҳисобланган UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси АИ-92 учун баҳорги чегирма эълон қилди. Бу ҳақда UNG Petro матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, баҳорги чегирма доирасида UNG Petroда АИ-92 бензини 7 500 сўмдан сотилади. Чегирма фақат чекланган муддатда амал қилиши таъкидланган ва қанча муддат амал қилиши ҳозирча номаълум.
“Келаётган байрам арафасида биз “UNG Petro” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 бензинига қулай баҳор чегирмаларини таклиф қилишдан мамнунмиз! Энди сиз автомобилингизга ҳар литрига атиги 7500 сўмлик қулай нархда ёқилғи қуйишингиз ва биз билан ажойиб мавсумдан баҳраманд бўлишингиз мумкин”, - дейилади расмий хабарда.
Бунгача “Ўзбекнефтегаз” АЁҚШларида АИ-92 бензинининг нархи 9200 сўмдан сотилаётганди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ва Хитой бензин ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилади
Лойиҳа асосида “Евро-5” синфидаги, юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва “Евро-2” синфидаги АИ-80 бензинидан воз кечиш белгиланган
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан воз кечиш режалаштирилмоқда
2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёқилғи ишлаб чиқаришга ўтказилади.
Ўтган ойда “заправка”ларда 6 млн литр сифатсиз бензин аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефт маҳсулотларининг сифацизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинган.
“Заправка”ларда АИ-100 маркали автобензин пайдо бўлди
АЁҚШларда сотилаётган мазкур маркадаги бензин нархи ҳам маълум.