currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларЎзбошимчалик билан қурилган иморат – нима ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат – нима ва унинг оқибатлари

Life Style

calendar

02.05.2025

eye

139

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат – нима ва унинг оқибатлари

Мамлакатимизда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш қонун билан тартибга солинади. Аммо айрим фуқаролар ер ажратилмаган, рухсатнома олинмаган ёки қурилиш меъёрлари бузилган ҳолатда иморат қуриб қўйишади. Бу ҳолат фуқаролик кодексининг  212-моддасида ўзбошимчалик билан иморат қуриш деб аталади.

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш нима?

Қуйидаги шартлардан бирортаси бўлса, у ҳолда иморат ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади:

— Қурилиш учун ер ажратилмаган бўлса;

— Махсус рухсатнома (лойиҳа, архитектура розилиги) олинмаган бўлса;

— Қурилишда белгиланган меъёр ва қоидаларга риоя қилинмаган бўлса.

Бундай иморат эгасининг ҳуқуқлари қандай?

— У иморатга мулк ҳуқуқини ололмайди;

— У бундай иморатни сота олмайди, ижарага бера олмайди, ҳадя эта олмайди ёки бошқа битимлар тузолмайди.

Бундай иморат билан нима бўлади?

— Агар кимнингдир ҳуқуқлари бузилган бўлса ёки давлат органлари даъво қилса, суд қарори билан иморат бузиб ташланади.

— Иморатни қурган шахс уни ўзи ёки ҳисобига бузиши шарт бўлади.

Иморат сақлаб қолиниши мумкинми?

Баъзи ҳолларда — агар ер эгаси (масалан, доимий фойдаланувчи ёки меросхўр) бўлса — у иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
 Агар суд розилик берса, у ҳолда бу шахс қурилиш учун сарфланган харажатларни иморатни қурган одамга тўлаб беради.

Қачон мулк ҳуқуқи берилмайди?

— Агар иморат бошқа одамларнинг ҳуқуқларига зарар етказса;

— Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирса — бу ҳолатда ҳеч қачон мулк ҳуқуқи берилмайди.

Улашиш:

Бошқалар