currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг 23 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафари лавозимидан бўшатилди

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг 23 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафари лавозимидан бўшатилди

Ўзбекистон

calendar

14.08.2023

eye

1 027

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг 23 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафари лавозимидан бўшатилди

АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жорий йилнинг ҳисобот даврида “CERT International” халқаро сертификатлаш компанияси томонидан “Навоиязот” АЖ, “Ўзкимёимпекс” ҳамда “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖларнинг коррупсияга қарши курашиш менежмент тизими аудитдан муваффақиятли ўтди. Мазкур корхоналарга коррупцияга қарши курашиш механизм самарасини тасдиқловчи ISO 37001:2016 мувофиқлик сертификатлари топширилди. Ҳисобот даврида жамият ва тармоқ корхоналаридаги коррупсион жиноятлар, ноқонуний ўзлаштириш, растрата, ўғирлик, камомад, қўшиб ёзиш ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 54 та ҳолат аниқланди ва улар бўйича тегишли тартибда хизмат текширувлари ўтказилди. Юқоридаги қоидабузарликлар бўйича 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 120 нафар масъул ходимларга турли интизомий жазолар қўлланилди. 2023-йилнинг 1-ярим йиллигида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида аниқланган коррупсион ҳаракатлар, корхона маблағларининг талон-тарож қилиниши оқибатида тизимга жами 14,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди. Шунингдек, ўтган ҳисобот даврида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида етказилган жами зарарнинг 9,6 млрд сўмдан кўпроғи ундирилиши таъминланди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
864

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
534

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: