Ўзбекистон
05.10.2021
1 278

— Менга тегишли квартирамни ўлимидан сўнг ўғлим олиши учун қандай йўл тутсам осонроқ? Ҳадя қилиб берайми ёки васият қилсам яхшими? Ёки ўлимидан кейин ўзи расмийлаштириб оладими? Бошқа меросхўрлар йўқ. Тез ва қулай йўлини айтсангиз? — Сизда 2 та вариант бор: Биринчиси, васиятнома ёзиш, уни тасдиқлаш тез ва арзон, ҳужжат бир томонлама имзоланади. Бир томонлама бекор ҳам қилиш мумкин, бунинг учун ҳеч кимдан розилик сўралмайди. Сиз умрингиз охиригача ўз мулкингизнинг эгаси бўлиб қоласиз. Иккинчиси, ҳадя шартномаси. Уни тасдиқлаш бир оз вақт (ҳафта) талаб қилади, тўлов миқдори уй-жой майдонининг ҳажмига қараб белгиланади. Шартномани икки томонлама имзоланади. Ҳадя шартномаси имзоланганидан сўнг мулк ҳуқуқингиз йўқолади. Кейинчалик бекор қилмоқчи бўлсангиз, бир тарафлама бекор қилиш имконияти йўқ. Шунинг учун ўзингизга маъқул вариантни танланг. Ўз уйингизда эркин ва соғлом яшашни истасангиз, васиятнома қолдиришингизни маслаҳат қилган бўлардим. Саволга Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зулфия Османова жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Меросда фарзандларимни ҳам розилиги керакми?
«Акамнинг улушини қандай ажратишни билмаяпман»
Меросга нолойиқлар: улар ким ва нега меросдан четлатилади?
Мерос билан боғлиқ низолар, асосан яқин қариндошлар, яъни ота-она ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан қонунларни яхши билмаслик ёки бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги сабаб бўлади. Кимлар меросхўр бўлишини кўпчилик билади, аммо, шундай ҳолатлар ҳам борки, унда меросхўрлар меросга лойиқ деб топилмайди. Бу қандай ҳолатлар?
Мерос олиш ва қолдириш бўйича энг муҳим 6 қоида
Hudud24.uz мерос билан боғлиқ низоларнинг олдини олиш, фуқароларнинг мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг бу соҳадаги ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида мерос олиш ва мерос қолдириш билан боғлиқ энг муҳим ҳуқуқий маълумотларни келтиради.