Ўзбекистон
04.11.2023
1 411

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бунга муносабат билдирди. “Ушбу хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Бу борада ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз юритилгани йўқ”, – дейилади муносабатда. Қайд этилишича, айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этяпти. Сўнгги пайтларда ҳокимнинг ишдан олиниши билан боғлиқ хабарлар кўп бора тарқалмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди
У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.
Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди
Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.
Шеробод тумани ҳокими Зайнобиддин Халилов вазифасидан озод этилди
У соғлиги туфайли ўз аризасига кўра ишдан олинган.
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мирзаобод туман ҳокими лавозимига Сарвар Султонов номзоди тасдиқланди. У шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.