Ўзбекистон
02.03.2024
1 324

Ўзгидромет 4-6 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 5 мартда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 6 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 5 мартда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 6 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 4 мартда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 5 мартда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 6 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 4—5 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 5 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 6 мартда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—5 мартда 0-5 даража совуқ, 6 мартда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 4 мартда 5-10 даража илиқ, 5—6 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/стезликда. Ҳарорат 4 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 5 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 6 мартда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/стезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 5—6 мартда кечаси 3-8 даража совуқ кўтарилади, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.