Ўзбекистон
27.01.2024
833

Янгийўлда бир аёлнинг турли ёшдаги 4 нафар фарзанди ва бир нафар набирасига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди. Уларнинг шу пайтгача гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари йўқ эди.

Янгийўл шаҳрида яшаб келаётган Зулхумор опанинг фарзандлари Сардор (23 ёш), Севинч (20 ёш), Садриддин (10 ёш) ва Самариддин (5 ёш) ҳамда невараси Бехрузбек (3 ёш)лар тиббий ёрдамсиз туғруқхонадан ташқарида (хонадонида) туғилганлиги сабабли бугунги кунга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмаган.

Сардорбек ва Севинч 16 ёшдан ошган бўлса-да, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли ID-карта берилмаган. Оиланинг ўртанча фарзанди Садриддин 10 ёшга тўлган, бироқ бугунги кунга қадар умумтаълим мактабига, Самариддин ва Беҳрузбеклар эса боғчага қабул қилинмаган эди.

Оила ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қаторида туради, Зулхумор опа шу пайтгача турли мавсумий ишлар ва нонвойлик қилиб рўзғор тебратиб келади. Ҳозирда катта ўғли Сардор онасининг ёнига кирган. Аммо расман ишга жойлашиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги тўсқинлик қилиб келмоқда.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида Зулхумор опанинг 4 нафар фарзандлари ва 1 нафар неварасининг туғилиши расмийлаштирилиб, гувоҳномалари шахсан адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан топширилди.

Шу билан биргаликда, Сардор ва Севинчга идентификацияловчи ID-карта ҳам олиб берилди. 10 ёшли Садриддин Янгийўл шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфи ўқувчиси сифатида таълимни давом эттириш имконига эга бўлди. Адлия вазирлиги томонидан уларга китоблар, мактаб формаси ва ўқув қуроллари совға қилинди.

Маълумот учун, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида туғилиш, яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар, никоҳ, ажрим, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ҳуқуқий кўмаклашиш мақсад қилинган.
Акциянинг биринчи кунидаёқ “1148” ишонч телефони орқали дастлабки 100 дан ортиқ мазкур турдаги мурожаатлар қабул қилиб олиниб, малакали мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Ҳуқуқий акция доирасида фуқаролар бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.