Ўзбекистон
30.08.2023
1 150

Япония рақамлаштириш вазири Таро Коно мамлакатда ягона давлат гувоҳномаси саналган пластик карталар жорий этилиши муддати кечиккани сабабли ўзини айбдор ҳис этиб уч ойлик маошини қайтаришга ваъда берди. “Кунчиқар юрт” рақамлаштириш вазирининг йиллик маоши — 29,4 млн иена атрофида (тахминан $203 минг). Японияда ягона рақамли гувоҳнома лойиҳаси 2016 йилда бошланган. Ушбу ҳужжат давлат тиббиёт суғуртаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирлаштирилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг кечикиши ва шахсий маълумотларнинг чиқиб кетгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлганди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Ўзбекистонликлар Японияга IT ва электротехника соҳаларида ишга жалб қилинади
Бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.