Ўзбекистон
03.10.2023
1 373

Ўзбекистонда “Яшил энергия” сертификатини бериш тартиб белгиланди. Ҳукумат қарори билан “Яшил энергия” сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга кўра, сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади. “Яшил энергия” сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади. Савдо сессиясида сотиладиган бир “яшил энергия” сертификатининг лоти 1000 кВт/соат миқдорида белгиланади. Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмайди. Регистрант ва эмитент ўртасида сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисида шартнома тузилади. Регистрант платформада рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) бош офисига эмитент орқали юбориш тўғрисида мурожаат юборади: Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартноманинг нусхаси; охирги 12 ойлик бухгалтерия баланси ва ташқи аудит хулосаси (аудит қилинган бўлса); CSD01 шаклидаги тўлдирилган ва имзоланган cўровнома (корхонанинг умумий, раҳбарият ва акциядорлар тўғрисидаги ҳамда алоқа маълумотлари). Генерация объектини рўйхатга олиш учун регистрант томонидан эмитентга қуйидаги миқдордаги бир марталик йиғим амалга оширилаётган санадаги Марказий банкнинг расмий валюта курси бўйича миллий валютада ундирилади: қуввати 3 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 500 Евро миқдорида; қуввати 3 МВтдан катта бўлган генерация объектлари учун – 1 000 Евро миқдорида. Рўйхатдан ўтувчининг аризаси йиғим ундирилгандан сўнг эмитент томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади, рўйхатдан ўтказилади ва генерация объекти платформага киритилади. Генерация объекти платформада бўлиш муддати 5 йилни ташкил этади, ушбу муддат тугагандан сўнг генерация объектни қайта рўйхатга олиш талаб этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистондаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ “Яшил энергия” ахборот тизимига киритилди
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда иситиш тармоқлари, совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланган.
Агросубсидия олиш тартиби белгиланди
Агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади. Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади.
Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди
Иккита вазирлик қарорига кўра, рўйхатга янги сертификатлар қўшилган ва айрим сертификатлар учун устама тўлаш баллари ўзгартирилган.
2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади
Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади