Ўзбекистон
05.10.2023
1 042

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасини бошқарган Феруза Маҳмудова ўз дипломатик миссиясини якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Гилель ўзининг “Х” саҳифасида Жаҳонгир Аминовни Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинлангани маълум қилди. “Жаҳонгир Аминовга Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси вазифасини бажаришда омад тилаймиз. Унинг “ҳеч қачон зерикарли бўлмаган” мамлакатимдаги тажрибаси, шубҳасиз, унга яхши, доимо ривожланиб бораётган муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам беради”, – дейилади хабарда. Маълумот учун, Жаҳонгир Аминов бунгача Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили элчи бўлди.
ҲАМАС-Исроил можароси. Нега БМТ минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаяпти?
Куни кеча, 18 октябрда АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҲАМАС жангарилари ва Исроил ўртасидаги можарода гуманитар тўхтамга чақирган резолюциясига вето қўйди. Бунга жавобан Россиянинг БМТдаги элчиси америкалик ҳамкасбларини “иккиюзламачилик ва икки стандартлилик”да айблади. Human Rights Watch ташкилоти Ғазодаги қуролли ҳаракатларни ҳарбий жиноят санамоқда. Hudud24.uz БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазодаги вазиятни юмшатишга бўлган уринишлари ва Кенгаш фаолиятидаги муаммолар, хусусан, вето ҳуқуқи ҳақида сўз юритади.
Исроилда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар эвакуация қилинди
Улар ўқишни онлайн форматда давом эттирадиган бўлди.
Исроил-Фаластин урушининг 9 куни: Қурбонлар сони 3629 кишига етди
Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2,3 минг нафарга етди.