Ўзбекистон
23.07.2023
1 352

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Андижонда 1996 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам қўлга олинган. Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланган. Бошқа ҳолатда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Шу каби, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Сирдарёда Гулистон туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3 900 АҚШ доллари ва 1 млн. 150 минг сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 600 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Маълум қилинишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди
20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
ДХХ ИИО катта инспектори ва Кадастр агентлиги бош мутахассисини пора билан қўлга олди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Қирғизистонга жуда катта миқдорда чет эл валюталарини ўтказишга уринган жиноий гуруҳ ушланди