currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

Ўзбекистон

calendar

02.12.2021

eye

744

Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?

Енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар 2021 йилда ойига 150 минг сўм солиқ тўлайди. Шунингдек, лицензия варақаси учун йилига 245 минг сўм давлат божи ундирилади, деб маълум қилди ДСҚ расмий вакили.

Ўзбекистонда 2021 йил 15 майдан бошлаб жисмоний шахсларга таксичилик фаолияти билан шуғулланиш бўйича айрим енгилликлар берилган эди. “Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш” фаолияти билан якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик учун давлат божи ундирилмайди. Шу билан бирга, жисмоний шахслар таксичилик қилиши учун лицензия варақаси ҳам олишларига тўғри келади. “Мазкур фаолият билан шуғулланувчи ЯТТлар республика ҳудудида фаолиятини олиб бориш жойидан қатъи назар, 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди. Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. ЯТТ сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар машиналарини сариқ рангга бўяшлари шарт эмас, фақатгина автотранспорт воситасининг тепасига “TAXI” белгисини ўрнатиш талаб этилади. Шунингдек, ЯТТ-таксичиларда таксопаркларга аъзо бўлиш мажбурияти йўқ. Эслатиб ўтамиз, юқоридаги тартиб президент қарори билан эксперимент тариқасида, 2022 йил 31 декабргача муддатга жорий қилинган. Қарор билан, такси автомобиллари учун янги талаблар тасдиқланган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.