currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЖиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлаганлар ҳайвонот дунёсига жами 178,5 млн сўм зарар келтирди

Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлаганлар ҳайвонот дунёсига жами 178,5 млн сўм зарар келтирди

Ўзбекистон

calendar

20.07.2023

eye

1 440

Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлаганлар ҳайвонот дунёсига жами 178,5 млн сўм зарар келтирди

Экология вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлими ҳудудида Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Т. Б. томонидан ноқонуний балиқ овлангани аниқланган. [caption id="attachment_16449" align="aligncenter" width="701"] ФОТО: eco.gov.uz[/caption] Маълум бўлишича, Т. Б. бошқарувидаги автотранспорт воситасида овлаш тақиқланган кичик ўлчамдаги жами 541 та (113,5 кг) оқсила (судак) балиқлари топилган. Ўрганиш натижасида ҳайвонот дунёсига жами 178 миллион 530 минг сўм миқдорида зарар келтирилгани маълум бўлган. [caption id="attachment_16450" align="alignnone" width="701"] ФОТО: eco.gov.uz[/caption] Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: