Ўзбекистон
02.08.2023
1 104

Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманидаги дам олиш масканларида чиқиндилар сувга ташланаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Мурожаат бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида дам олиш масканларидаги сувларни ифлослантириш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқинди сувларни оқизиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилгани аниқланган. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг 72-модда 1-қисми, 65-модда 4-қисми, 91/1-модда 1-қисми, 91-модда 1-қисми билан 21 нафар шахсга маъмурий иш қўзғатилиб, 33 млн 999 минг минг сўм миқдорида жарима солинган. Бундан ташқари, йўл қўйилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Атроф-муҳитга зарар келтирувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий жазоланиши ҳақида огоҳлантирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг Конституциявий кафолати
Экологик сиёсатни олиб бориш ва амалга ошириш учун ҳар бир давлат ўзининг таъсирчан механизм ва етарлича ваколатга эга бўлган давлат органларига эга бўлиши зарур.
Тошкентда катта чинорлар кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқдарда тарқалган, дарахтларнинг таг-туги билан кесилгани акс этган видео юзазидан расмий ахборот берилди.
Жами 67 туп дарахт кесилиши натижасида 293 млн.дан зиёд зарар етказилган
Ҳолат Сурхондарё вилоятида содир этилган бўлиб, бунга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарёда Қизил китобга киритилган балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга салкам 134 мл. сўм зарар етказди
27 дона овланган балиқ йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.