Тармоқда нима гап?
14.12.2023
1 165

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган навбатдаги глобал ҳисобот болалар ва ёшлар ўртасида юз бераётган ўлим ҳолатларининг асосий сабаби таҳлилига бағишланди.
Унда қайд этилишича, дунёда ҳар дақиқада икки киши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳолат 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар ўртасида содир бўлаётган ўлим кўрсаткичларининг асосий омили бўлиб қоляпти.
Таҳлилларга кўра, 2010-2021-йиллар давомида фақат 10 та давлат йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлим кўрсаткичларини 50 фоиздан кўпроқ қисқартиришга эришган.
Улар сафида Беларус, Дания, Япония, Литва, Норвегия, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари етакчи. Шунингдек, яна 35 мамлакатда 30-50 фоиз пасайиш тенденцияси кузатилган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг энг кўп сони – 28 фоизи Жануби-Шарқий Осиё, энг ками – 5 фоизи Европа минтақасида қайд этилган. Ҳар 10 ўлим ҳолатидан 9 таси паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлмоқда.
Бу каби ҳалокатлар қурбонларининг 53 фоизи йўл ҳаракатининг “заиф қанташчилари”дир. Улар қуйидагилар:
23 фоизи — пиёдалар;
21 фоизи — икки ёки уч ғилдиракли мототцикл ҳайдовчилари;
6 фоизи — велосипедчилар;
3 фоизи — электрон скутер каби микромобил воситалар бошқарувчилари.
Енгил автомашиналар ҳайдовчиларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳодисалар эса бирмунча камайган ва дунёдаги умумий ўлим кўрсаткичининг 30 фоизини ташкил этмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.