currencies image

12 233,67 UZS

48,56

usd

currencies image

14 233,88 UZS

152,77

eur

currencies image

154,84 UZS

2,26

ru



АсосийЯнгиликлар1 октябрдан нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Ҳуқуқ

calendar

30.09.2025

eye

496

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 2025 йил 1 октябрдан қонунчиликдаги ўзгаришлар хусусида маълумот берамиз.

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади

Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун янги қоида кучга киради — уларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади. Скутер ёки мопедни рўйхатдан ўтказиш нархи 3,7 БҲМ (1 525 400 сўм) қилиб белгиланган. Ўқув курслари эса 2 миллион сўмгача. Гувоҳнома олиш учун давлат божи – 288 400 сўмни ташкил қилади. Рақам олиш БҲМнинг 1,5 баравари — 618 минг сўм. Бунда умумий харажат деярли 4,5 миллион сўмдан ошмоқда.

“Чиройли” давлат рақами белгиларининг аукцион савдолари тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” 2025 йил 1 октябрдан бошлаб “чиройли” давлат рақами белгиларининг аукцион савдоларини тўхтатади. 

Айрим молиявий ёрдамлар ижтимоий карта орқали ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 мартдаги қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланган эди. Қарорга кўра, 2025 йилнинг 1 октябрдан жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган маблағлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун пенсиялар автоматик тарзда тайинланади

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ банкида пенсияларни нақд шаклда беришда Face-ID биометрик идентификация ва электрон рақамли имзолардан фойдаланилади. Тўлов олувчилар тўлов қайдномаларини планшетда электрон шаклда имзолашлари мумкин бўлади. Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг электрон сўровига кўра биометрик идентификациялаш учун маълумотларни тақдим этади. Давлат хизматчиларининг хизмат сафарлари учун ягона модул йўлга қўйилади.

Қонунчиликка кўра, давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Хизмат сафари” ягона модули орқали амалга оширилади.

“Яшил макон” платформасида очиқлик таъминланади

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, “Яшил макон” платформасида очиқликни таъминлашга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади, жумладан:

— аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;

— “Яшил макон” лойиҳасига Давлат бюджети маблағларидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка “Ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш” тамойили асосида онлайн етказиш.

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
713

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


3-октябр 2025, 07:18
692

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


16-сентябр 2025, 10:26
679

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
635

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.