Ҳуқуқ
16.09.2025
102
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 570-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек давлат ва хусусий дорихоналарда “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш назарда тутилган.
Шу билан бирга тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:
- беморга рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш тартиби;
- ёзилган электрон рецептларни рўйхатга олиш;
- электрон рецепт бланкаси ва ундаги маълумотларни “Электрон рецепт” модулига узатиш тартиби;
- тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида ёзиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик.
2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туманнинг барча тиббиёт ташкилотларида беморларга дори воситаларини тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича электрон рецепт расмийлаштирилади.
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда “Электрон рецепт” модулига узатилади.
Шунингдек, шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.
Электрон рецептга оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик қайд этиб борилади.
Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” МҲАМ етакчи маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.