Ҳуқуқ
26.08.2025
465
Сарлавҳани ўқиб, савол туғилиши табиий: Инвестициянинг Yurxizmat.uz’га қандай алоқаси бор? Гап шундаки, Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларидан келиб чиққан ҳолда Устав асосида фаолият юритувчи Жамият ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли раиси Жамият ташкилот раҳбари бир томондан ҳамда Инвестор ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли раҳбари иккинчи томондан ўзаро шартнома тузадилар. Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Бу эса қўшимча вақт ва ресурс талаб қилади. Малакали юрист хизмати учун мўмайгина пул тўлашингиз кераклигини ҳам унутманг. Бироқ буларнинг бари Yurxizmat.uz портали билан тез, осон, қулай ва энг муҳими мутлақо бепул.
www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими кичик бизнес ва кам таъминланган аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қабул қилишнинг янги тизимини жорий этиш, адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш имкониятини яратиш мақсадида, 2021 йил 1 апрель куни тест режимида ишга туширилган. Тизимдан фойдаланиш жуда осон. Келинг, кўриб чиқамиз.
Сизга инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома керак. Бунинг учун www.yurxizmat.uz сайтига кирасиз, ҳужжатлар бўлимига кириб, шартномалар бандини танлайсиз. Тизим сизга бир неча йўналишдаги шартномаларни таклиф қилади. Инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома учун Юридик шахсларга оид шартномалар қаторидан Шартнома (Инвестиция киритиш тўғрисида) файлни танлаймиз ва ўз маълумотларимизни киритамиз. Қарабсизки шартнома ҳужжати тайёр. Фақат шуни унутманг, Yurxizmat.uz портали орқали яратилган ҳужжатлар тегишли шахслар томонидан тасдиқланмасдан олдин ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга бўлмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.