currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар18-ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18-ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Ўзбекистон

calendar

15.11.2025

eye

338

18-ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Бу йил мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигига 34 йил тўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

Бугун байроғимиз халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида мустақил ватанимизни ифодаламоқда.

Байроқдаги мовий ранг – унинг остида барча миллатлар турли хил хавф-хатарлардан ҳоли, эмин-эркин ҳолда аҳил-иноқ яшаб келаётган мусаффо осмонимиз ҳамда оби ҳаёт рамзидир.

Байроқдаги оқ ранг – давлатимиз фуқароларининг ўзаро ҳамжиҳатликда, бир-бирини ҳурмат қилиб, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаётганининг тимсоли. Яшил ранг эса табиатнинг янгиланиши ҳамда юртимизнинг жаннатмонанд эканлигини англатади. Бу ранг кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар давлатимиз фаровонлиги, жамият тараққиёти йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик билан ҳормай-толмай меҳнат қилаётган юрт фарзандларининг вужудида оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир. Навқирон ярим ой ва юлдузлар - тарихий қадриятларимиз, умрбоқий анъаналаримиз, маънавий куч-қудратимиз билан боғлиқ. Ҳилол ой қўлга киритилган мустақиллик, озодликни ифодалайди.

Давлатимиз байроғи – ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсоли.

Қонунда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган бошқа шахслар байроғимизни ҳурмат қилишлари шарт. Зеро, унда руҳиятимиз, ғурур ва ифтихоримиз, Ватанимиз ва халқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатимиз, келажакка ишончимиз мужассамдир.

Элмурод Турсунов,
 
Қорақалпоғистон Республикаси
адлия вазири

Улашиш: