Ўзбекистон
16.01.2024
1 265

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди.
Оқибатда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаштириш билан овора бўлади. Бу эса оғир беморлар ҳаётини хавф остига қўйиши аниқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган 2023 йилда «103» хизматига жами 3 505 та ёлғон чақириқ келиб тушган.
Мазкур кўрсаткич 2022 йил билан таққослаганда, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайган.
Аммо шунга қарамай, айрим ҳудудларда ёлғон мурожаатлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.
Келтирилишича, 2023 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида энг кўп бундай чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 630 тани ташкил этган. Кейинги ўринда Фарғона вилояти – 518 та чақириқ. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 502 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган — 19 та.
Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022 йилда Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 5 минг 446 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.
Махсус хизматларни алдаб чақирганларга қандай жазо бор?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддаси (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик) га кўра Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.