Ўзбекистон
02.06.2024
1 132

Ёзда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Қолаверса, ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — деди Тошкент шаҳри 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шаҳло Исамухаммедова.
У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади.
Келтирилишича, касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин.
Шунингдек, болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Шу билан бирга, ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам доимо ҳаёлга келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, салмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади.
Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.
Қолаверса, ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек хатарли патологиялар, хусусан, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, айрим дори воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотларида бўладиган лактоза, табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводларини истеъмол қилиш ҳам ич кетишига сабаб бўлади.
Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин талвасалари, яъни ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш кабилар касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги ўқув йили бошланмоқда: Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?
ССВ Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатини эълон қилди.
ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди
Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Байрам кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди – ССВ
Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.
2023 йилда “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятидан келиб тушган. Махсус хизматларни алдаб чақирганларга қандай жазо бор?
Рақамларга кўра, ўтган йилда «103» хизматига жами 3 505 та ёлғон чақирув бўлган.