Ҳуқуқ
21.10.2026
36

Ўзбекистондаги сув омборлари энди нафақат сув захираси, балки дам олиш ва туризм масканларига ҳам айланиши мумкин. Мамлакатда мавжуд 56 та сув омборининг ҳозирча атиги 5 тасида туризм йўлга қўйилган. Яна 25 тасида эса сайёҳлар учун янги имкониятлар яратиш режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни ушбу йўналишдаги таклифлар билан танишди.
Тадбиркорларга қандай енгилликлар берилади?
Сув омборлари атрофида дам олиш масканлари ва туристик хизматлар ташкил этган тадбиркорларга 2029 йил 1 октябргача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтирилган ҳолда тўлаш имкониятини бериш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, GPS, қутқарув ва хавфсизлик ускуналарини олиб киришда божхона тўловларини 120 кунга кечиктириш ёки бўлиб тўлаш имконияти яратилиши мумкин.
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд. Шу сабабли янги туристик ҳудудларда профессионал қутқарувчилар, махсус қайиқлар, кузатув миноралари ва сув чуқурлигини кўрсатувчи белгилар бўлиши талаб этилиши мумкин.
Бундан ташқари, қутқарувчи-ғаввослар тайёрлаш, дам олиш масканлари ходимларига биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатиш ҳам режада бор.
Сув омборлари атрофида туризм ривожланиши натижасида янги дам олиш масканлари пайдо бўлиши, иш ўринлари кўпайиши ва ҳудудларга инвестициялар жалб қилиниши кутилмоқда.
Президент сув омборларида хавфсизликни кучайтириш ва профессионал қутқарув хизматларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.