currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар32 минг фуқарога ипотека кредитлари, 11 минг кишига бошланғич бадал учун субсидия берилади

32 минг фуқарога ипотека кредитлари, 11 минг кишига бошланғич бадал учун субсидия берилади

Ўзбекистон

calendar

01.03.2023

eye

1 878

32 минг фуқарога ипотека кредитлари, 11 минг кишига бошланғич бадал учун субсидия берилади

Президент фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастури жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинган эди. Дастур муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган. Давлат дастурида аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 2023 йилда хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади. 32 минг нафар фуқарога ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратилиши белгиланди. Энди уй-жойга эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида “Менинг биринчи уйим” дастури ишлаб чиқилади. Халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун компаниянинг устав фонди 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига етказилади. Бунда, ипотека облигацияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
12-январ 2024, 06:05
1 589

Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?

Уй  олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?

cover image
10-ноябр 2023, 09:08
1 132

“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди

Вазирликка кўра, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.

cover image
31-октябр 2023, 06:51
4 148

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун субсидия қандай олинади? 4 та муҳим маълумот

Қонунчиликда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик билан шуғулланадиган тадбиркорларга субсидиялар ажратиш белгиланган. Бу субсидиянинг миқдори қанча? Кимларга берилади? Қаерга мурожаат қилиш керак? Кимлар субсидияни ололмайди? “Hudud24.uz” шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

cover image
3-октябр 2023, 14:00
8 024

Уй-жой учун субсидия: муҳим 10 та саволга жавоб

Субсидияга ойлик даромад етмаса бошқанинг ойлигини қўшиб ҳисобласа бўладими? Бошланғич тўлов учун қанча субсидия берилади? Кимга қандай мурожаат қилиш керак? Пропискаси йўқ жойдан субсидия олса бўладими? Иккиламчи уйларга-чи? Субсидия борасидаги шу ва бошқа саволларга Hudud24.uz жавоб беради.