Ўзбекистон
16.05.2023
1 334

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги банкларнинг бирида пластик карталар секторининг етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Маълум қилинишича, у 2019 йилнинг июл ойидан 2022 йилнинг март—май ойларигача бўлган муддатда банкнинг 9 миллиард 208 миллион 862 минг сўм пулини компютер техникаси ёрдамида талон-торож қилиб, 1ХБет тоталитар ўйинига тикиб юборган. Бу пулларни ютқазган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 167-моддаси “а” ва “г” бандлари (мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли орқали ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муддатга ҳар қандай банк ва молия соҳасидаги муассаса, корхона-ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик мажбуриятлари, моддий ва молиявий жавобгарлик белгиланган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.