Ўзбекистон
17.08.2023
1 763

mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тестга кирган, деб хабар бермоқда “Xushnudbek.uz”
Қайд этилишича. 439 минг 337 нафар (49,4 фоиз) абитуриент ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.
Белгиланган тартибга кўра, 56,7 баллдан кам тўплаганлар квотада жой бўлса ҳам ўқишга кира олмайди.
56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар сони эса 449 минг нафарни (50,6 фоиз) ташкил қилади.
Келтирилишича, ўтган йили 51,2 фоиз, аниқроғи 550 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 49,4 фоизга тушган.
2023-йилда энг ёмон кўрсаткич, Сирдарё вилоятида (54,9 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса Тошкент шаҳрида (40,8 фоиз) қайд этилган.
8 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган.
[caption id="attachment_18182" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: “Xushnudbek.uz”[/caption]
“56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30 фоиз билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади.
30 фоизи билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки”, деб ёзган блогер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бу йил талаба бўлганларнинг 48 фоиздан зиёдини аёллар ташкил қилди
Улар асосан “Ижтимоий таъминот”, “Тиллар” ва “Таълим” соҳаларига талабаликка тавсия этилган.
ОТМларга “перевод” бўйича тест синовлари 16 август куни ўтказилади
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг ўтказилиш тартиби бўйича маълумот берилди.
Абитуриент! Бугун сенинг кунинг..!
Ҳаяжон ва хавотир, ишонч ва иккиланиш, умид ва дадиллик акс этган нигоҳлар. Абитуриентларнинг елкасидан тоғ ағдариладиган кун – тест синовларининг дастлабки куни hudud24.uz объективида
Тест натижасига эътироз бўлса, нима қилиш керак? Апелляция ҳақида 6 муҳим саволга жавоб
Навбатдаги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади ҳамда 13 август кунига қадар давом этади. Мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция бериши мумкин. Ушбу мақолада апелляция шикоятини бериш, уни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида сўз юритилади.