currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТест натижасига эътироз бўлса, нима қилиш керак? Апелляция ҳақида 6 муҳим саволга жавоб

Тест натижасига эътироз бўлса, нима қилиш керак? Апелляция ҳақида 6 муҳим саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

31.07.2023

eye

3 059

Тест натижасига эътироз бўлса, нима қилиш керак? Апелляция ҳақида 6 муҳим саволга жавоб

Навбатдаги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади ҳамда 13 август кунига қадар давом этади. Мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция бериши мумкин. Ушбу мақолада апелляция шикоятини бериш, уни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида сўз юритилади. Апелляция қачон, қаерга ва қандай берилади? Бакалавриатига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар якуний танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин. Бундай шикоятлар ёзма ёки электрон шаклда бўлади. Электрон шаклдаги апелляция шикояти Билимни баҳолаш агентлигининг махсус порталидаги (my.uzbmb.uz) абитуриентнинг шахсий кабинети орқали берилади ва унга агентлик томонидан шикоятни кўриб чиқиш вақти кўрсатилган хабарнома жўнатилади. Апелляция берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши керак. Апелляция шикояти қаерда кўриб чиқилади? Апелляция шикояти хабарномада кўрсатилган вақтда Билимни баҳолаш агентлиги биносида бўлиб ўтади. Апелляция берилганда, тест синовлари қайта топширилмайди, балки олдин топширилган тестда хато деб топилган жавоблар экспертлар иштирокида қайта кўриб чиқилади. Апелляцияга топшириш жараёни қандай бўлади? Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга қуйидагилар берилади: жавоблар варақаси нусхаси, нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати; тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби. Абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзиб беради ва барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига топширади. Апелляция қандай кўриб чиқилади? Апелляция комиссияси шикоятни фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқади. Агарда абитуриентнинг эътирозлари асоссиз бўлса, натижалар ўзгаришсиз қолдирилади. Эксперт ҳар бир эътироз бўйича тушунтириш беради. Абитуриентнинг хоҳишига кўра комиссия қароридан кўчирма берилади. Апелляцияда абитуриентнинг эътирозлари асосли деб топилса, нима бўлади? Агарда эътирозлар асосли бўлиб, комиссия томонидан қабул қилинса, тест синови бўйича янгиланган натижалар апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида таълим муассасига топширилади. Хусусан, муассасадаги ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига топширилиши лозим. Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби тўғри етказилмаган ёки йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовидан чиқариб юборилган ёки жавобларни ёзма бермаган абитуриентнинг шикояти кўриб чиқилмайди. Апелляция қаноатлантирилмаса, нима қилиш мумкин? Апелляция комиссияси тест натижаси бўйича эътирозларни инобатга олмаган бўлса, абитуриент натижаларни қайта кўриб чиқишни сўраб судга шикоят қилиш мумкин. Хусусан, қонунчиликка кўра, давлат бошқаруви органларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича ушбу давлат органи маъмурий орган жойлашган ердаги маъмурий суд томонидан кўриб чиқилади.   Муроджон Нажмиддинов

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: