Содда талқин
11.08.2024
1 928

Абитуриентлар аввалги йиллардагидек танлаган йўналишида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин. Бу Билимни баҳолаш агентлигининг мутахассислари томонидан агентликнинг расмий телеграм каналида бўлиб ўтган овозли суҳбатда маълум қилинди.
Ушбу жараён имтиҳоннинг иккинчи, яъни танлов босқичи якунлангандан бир неча кун ўтиб бошланади. Шундан кейин абитуриентлар танлаган бешта йўналишида нечанчи ўринда турганлиги, қолган абитуриентларнинг натижалари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, имтиҳоннинг танлов босқичи кеча 10 август куни соат 23:59 да якунланди. Белгиланган муддат якунлангандан сўнг абитуриентларга таълим йўналишларини танлаш ва маълумотларга ўзгартириш киритиш имконияти берилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
10 августгача йўналиш танламаган абитуриентлар ОТМга қабул қилинмайди
Абитуриентлар 10 августга қадар (шу куни ҳам) олий таълим муассасалари йўналишларини танлашлари талаб этилади.
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бу йил ОТМларга қабул қачондан бошланиши маълум қилинди
Абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади.
Президент гранти учун неча нафар абитуриент даъвогарлик қилмоқда?
Ўзбекистонда бу йил 302 нафар абитуриент Президент гранти учун даъвогарлик қилади. Грант учун ўтиш балли 186.8 баллни ташкил қилди.