Ўзбекистон
04.08.2024
1 795

Абитуриентлар 10 августга қадар (шу куни ҳам) олий таълим муассасалари йўналишларини танлашлари талаб этилади. Йўналишларни белгиланган муддатгача танламаган абитуриентлар олийгоҳларга қабул қилинмайди.
Танлов жараёнида абитуриентлар бештагача ОТМ, таълим йўналишлари ва шакллари ҳамда танлов устуворлигини белгилашлари лозим.
Бунда абитуриентлар қуйидагиларга эътиборли бўлишлари тавсия этилади:
Агар абитуриент устуворлик сифатида "Давлат гранти"ни танласа, у дастлаб давлат гранти учун ажратилган қабул параметрлари доирасида, танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги асосида тўплаган бали бўйича танловда иштирок этади. Абитуриент давлат грантига талабаликка тавсия этилмаган тақдирда, юқоридаги тартиб бўйича тўлов-контракт учун ажратилган қабул параметрлари доирасида танловда қатнашади. Яъни, абитуриентнинг бали аввал давлат гранти бўйича кўриб чиқилади, ҳеч бирига тавсия этилмаган тақдирда, тўлов-контракт бўйича танловда иштирок этади.
Агар абитуриент "Таълим йўналиши"ни устуворлик сифатида танласа, таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги асосида тўплаган бали бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этади.
Шунингдек, абитуриентлар агар мақсадли қабул мавжуд бўлса, унга рози ёки йўқлиги ҳамда таълим шаклларини танлашлари лозим. Бунда камида 1 та таълим йўналишини танлаш мажбурий, қолган таълим йўналишларини танлаш эса ихтиёрийдир.
10 августга қадар абитуриентлар танловларини таҳрир қилиш имкониятига эга.
@mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтган йиллардаги ўтиш баллари билан танишиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.