Содда талқин
05.06.2024
2 225

Илк бор Ўзбекистоннинг 2 та олийгоҳи дунёнинг энг нуфузли университетлари ТОП-1000 талигидан ўрин эгаллади.
Буюк Британиянинг нуфузли "QS Quacquarelli Symonds" халқаро рейтинг агентлиги дунёдаги энг яхши университетлар рейтинги – "QS World University Rankings-2025" натижаларини эълон қилди.
Рейтингдан биринчи марта Ўзбекистоннинг икки олий таълим муассасаси – "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети 547-ўрин ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 781–790-ўрин билан жой эгаллади.
"ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети "Академик нуфуз" кўрсаткичи бўйича дунёнинг энг яхши 300 та олий ўқув юртлари қаторига ва Марказий Осиёдаги энг яхши университетлар учлигига кирди.
Ўзбекистон миллий университети "Чет эллик ўқитувчилар улуши" кўрсаткичи бўйича дунёнинг 200 та энг яхши университетлари қаторида бўлиб, Марказий Осиё олий ўқув юртлари орасида иккинчи ўринни қайд этди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
10 августгача йўналиш танламаган абитуриентлар ОТМга қабул қилинмайди
Абитуриентлар 10 августга қадар (шу куни ҳам) олий таълим муассасалари йўналишларини танлашлари талаб этилади.
Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикри етакчилари рейтинги тузилди
Рейтинг “Юксалиш” ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кўмагида тузилган.
Талабалар қандай ҳолларда ўқишдан ҳайдалади? Муҳим 6 саволга жавоб
74 соат дарс қолдирган барча талабалар ўқишдан четлаштириладими? Фанлардан ўтиш балини ололмаганларга нима бўлади? “Бюджет”да ўқиган талаба ўқишини қайта “бюджет”га тиклаши мумкинми? Кредит-модуль тизимида ўқийдиганлар-чи? Hudud24.uz қуйида ушбу масалаларга оид муҳим саволларга жавоб беради.
Айрим талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайди
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.