currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазири ўринбосари USAID директори билан учрашди

Адлия вазири ўринбосари USAID директори билан учрашди

Ўзбекистон

calendar

11.12.2023

eye

908

Адлия вазири ўринбосари USAID директори билан учрашди

2023 йил 11 декабрь куни адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Девид Хофман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида М. Икрамов Девид Хофманни тайинлов билан табриклаб, Ўзбекистондаги миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

USAID миссиясининг янги раҳбари ташкил қилинган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида катта ўзгаришлар юз бераётганлигини, Адлия вазирлиги ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, уларни ҳуқуқий таъминлаб бораётганлигини таъкидлади.

Учрашув давомида М. Икрамов мехмонни вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан, шунингдек ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.

Шунингдек, USAID билан адлия ва ҳуқуқ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги, хусусан, ҳамкорликда “Ҳуқуқий ислоҳотлар” дастури самарали амалга оширилиб келинаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар адлия ва ҳуқуқ соҳасининг бошқа йўналишларида ҳам ҳамқорликни кучайтиришга, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳасини самарли амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: