Ўзбекистон
27.07.2021
1 044

Адлия вазири Русланбек Давлетов Грузия Республикасидан ташриф буюрган давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик масалалари бўйича халқаро эксперт Гиорги Цхакая ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури вакиллари билан учрашди. Халқаро эксперт Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳасининг 2021 йил учун тасдиқланган иш режасига асосан жалб этилган. Халқаро эксперт томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро эксперт қўшма лойиҳа доирасида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг беш йиллик стратегияси, Давлат хизматларини кўрсатишда стандартлар ва тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади. Учрашув давомида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда соҳани таҳлил қилиш ва келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар хусусида фикр алмашилди. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қисқаришга тушиб ишдан бўшаган ходим янги ишга жойлашганда қачон меҳнат таътили олиши мумкин?
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Лекин айрим ходимларга таътил 6 ой ўтмасдан олдин берилади.
Қамоққа олинган шахс қачон ишдан бўшатилиши мумкин?