Ўзбекистон
08.02.2023
1 769
Турмуш ўртоғим фирибгарликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинди. Яқинда ишидан ҳам бўшатилганини билдик. Нега бўшатишгани, нима учун бу ҳақида огоҳлантиришмагани, қолаверса, охирги ойлик иш ҳақи берилмагани сабабига ҳеч ким аниқлик киритмаяпти. Озодликдан маҳрум этилганлар, тўғридан тўғри ишдан бўшатиладими? Агар турмуш ўртоғингизни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган бўлса, уни ишдан бўшатиш қонуний ҳисобланади. Қонунчиликка кўра, ходим эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинса, яъни у гумонланувчи бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Чунки, айбсизлик презумциясига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Қачон шахснинг айби аниқланиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлса, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси 3-банди билан бекор қилиниши мумкин. Бироқ, ходимга суд ҳукми билан жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланса, ходим ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлмайди ва ушбу ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинмаслиги керак. Турмуш ўртоғингизга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд ҳукми қонуний кучга кирган бўлса, унинг ишдан бўшатилгани тўғри. Саволга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раис ўринбосари Жасур Сирожев жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкинми?
Шахсий сиримни интернетда тарқатиш билан қўрқитишяпти