currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШахсий сиримни интернетда тарқатиш билан қўрқитишяпти

Шахсий сиримни интернетда тарқатиш билан қўрқитишяпти

Ўзбекистон

calendar

28.01.2023

eye

946

Шахсий сиримни интернетда тарқатиш билан қўрқитишяпти

— Оилалиман, битта фарзандим бор. Талабалик давримда онамнинг номидаги 1 хонали квартирада дугонам билан бирга яшаганмиз. Яқинда дугонамга квартирани сотишим мумкинлигини айтдим. У эса уйни бўшатиш ўрнига талабалик давридаги айрим сирларимни турмуш ўртоғимга айтиб бериши ва интернетда тарқатиш билан таҳдид қилди. У квартирани ҳадя сифатида расмийлаштириб беришимни талаб қилмоқда. Унга қонунда қандай жавобгарлик ва жазо бор? Исми ва манзили сир тутилди. — Бировни сирини ошкор қилиш билан қўрқитиб, уни ўз мулки ёки мулкий ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш жиноят кодексида товламачилик сифатида тавсифланади ва албатта, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 165-моддасига асосан, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агарда дугонангизнинг жиноий қилмиши бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” бандига кўра, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Саволга Олий суд бош консультанти Акром Арипов жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: