Ўзбекистон
05.02.2026
499

Болаларга оид ҳуқуқий ахборотни аҳолига, айниқса болаларнинг ўзларига етказишда мутлақо янги, замонавий ва самарали механизмларни жорий этиш бугунги кун талаби ҳисобланади. Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши, рақамли платформалар, интерактив ўқув дастурлари ва визуал материаллар болаларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай механизмлар болаларга ўз ҳуқуқларини тушуниш, англаш ва ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио иштирокида муҳим ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди.
Учрашув давомида томонлар мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва болалар учун одил судлов тизимини халқаро стандартлар даражасида ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Учрашувда асосан болаларга оид ҳуқуқий ахборотни етказишнинг мутлақо янги ва замонавий механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, мулоқот давомида bolahuquqlari.uz порталини тубдан модернизация қилиш бўйича тақдим этилган янги техник концепция учрашувнинг муҳим қисмини ташкил этди.

Ушбу лойиҳа доирасида портални нафақат маълумот берувчи манба, балки болалар учун интерактив таълим платформасига айлантириш, унга инклюзив функциялар, ёшга мослаштирилган ўйинлар ва методик материалларни интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, Рехина Кастижио хоним ҳуқуқий ҳужжатларнинг "бола тилига" мослаштирилган талқинларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, бу йўналишда UNICEFнинг методик ва амалий ёрдами давом этишини таъкидлади.
Суҳбат давомида томонлар нафақат рақамли лойиҳалар, балки жамиятда болалар манфаатларини ҳимоя қилишнинг кенг кўламли масалаларига ҳам тўхталиб ўтдилар.
Жумладан, ота-оналар ва ўқитувчилар учун мўлжалланган ҳуқуқий ресурсларни бойитиш, зўравонликдан ҳимояланиш бўйича болаларнинг хабардорлигини ошириш ва туманлар кесимида болаларга хизмат кўрсатувчи муассасалар ҳақидаги маълумотларни очиқлаш стратегик вазифа сифатида белгиланди.
Учрашув якунида “Адолат” МҲАМ ва UNICEF ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, келгусида қўшма "Йўл харитаси" асосида тизимли ишларни давом эттириш ва белгиланган барча техник ҳамда ижтимоий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур учрашув Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янги сифат босқичига олиб чиқишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.