currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАэропорт ва вокзалларда фуқаролар учун муҳим бўлган қоидалар

Аэропорт ва вокзалларда фуқаролар учун муҳим бўлган қоидалар

Ўзбекистон

calendar

10.10.2025

eye

176

Аэропорт ва вокзалларда фуқаролар учун муҳим бўлган қоидалар

Сиз тез-тез саёҳатлар қилиб турасизми? Аэропорт ёки темир йўл вокзаллари ҳудудида Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайдиган одамлар қандай ишлаши, кутиш заллари, вагон ёки борт кузатувчиларининг қандай муҳим қоидаларга амал қилишларига қизиқаяпсизми? Бу фактлар Сиз учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Саёҳатингиз ёқимли ва хавфсиз бўлиши учун қуйидаги одоб-ахлоқ қоидалари ва тартибларга амал қилишингиз муҳим ҳисобланади:

1. Аэропорт терминалларида навбат маданиятига амал қилинг! Кексалар, ногиронлар, аёллар ва болали фуқароларга устуворлик берилишига аҳамият қаратинг.

2. Ҳужжатларни тайёрлаб қўйинг!

Парвоз ёки поезд олдидан паспорт, чипта ва рухсатномаларни олдиндан тайёрлаб олинг. Ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш орқали, сиз, навбатлар чўзилишининг олдини олишга хизмат қилишингиз мумкин.

Чет эл сафарлари учун амалдаги виза ва тиббий суғурта талаб қилинишини унутманг!

3. Аэропорт ёки вокзал ҳудудига тақиқланган буюмларни олиб кирманг! Махсус ажратилган жойлардан ташқари тамаки маҳсулотларини чекиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш ва жамоат жойида бетартиб хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

4. Темирйўл вокзалларида поезд ҳаракатланишидан камида 1 соат олдин, аэрапортларда учиш бошланишидан камида 2 соат олдин рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

Йўловчилар темирйўл вокзали (станцияси) ҳудудига кўздан кечирилгандан сўнг киритилади. Йўловчилар темирйўл вокзали (станцияси) ҳудудида қўл юки ва багажни ташиш учун аравачалардан бепул фойдаланишади.

Ногиронлик аравачасидаги шахслар темирйўлдан фақат пиёдалар ўтиш йўллари орқали ва албатта кузатувчи билан ўтишилари лозим.

 

Самолётда ёки темирйўлда унутилган нарсаларни қаердан олиш мумкин?

Йўловчилар самолётдан чиқиб кетиши билан стюардессалар бортни диққат билан кечирадилар ва топилган нарсаларни авиакомпания вакилларига топширишади. Кейин эса “Йўқолган ва топилган” хизмати (аэропортнинг унутилган нарсалар бюроси) орқали эгаларини қидирадилар. Бюрога келиб тушгач, буюм ўралади, муҳр билан муҳрланади ва бир неча ойгача сақлаш учун қолдирилади.

Йўловчи ташиш поездларида эса унутиб қолдирилган ёки йўқотилган буюмлар аниқланган барча ҳолатларда топилган буюмларнинг ташқи кўриниши ва уларни аниқлаш ҳолатлари батафсил баён этилган умумий шаклдаги далолатнома тузилади. Далолатнома йўловчи ташиш поезди бригадири томонидан унутиб қолдирилган буюмни вокзал бошлиғига топширади.

Вокзал бошлиғи йўловчи ёзма аризасига биноан бу ҳақдаги хабарни, ушбу хабарда йўловчи эгаллаган вагон ва жой рақами, унутиб қолдирилган буюмлар баёнини ҳамда уларнинг эгаси жойлашган манзилга етказилиш талабини кўрсатган ҳолда зудлик билан йўловчи ташиш поездининг ҳаракатланаётган йўналишдаги биринчи йирик станция ёки йўловчи ташиш поезди етиб келиш станцияси бошлиғига йўллайди.

Эслатма: Аэропорт ва вокзалларда тартибни бузган фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чора кўрилади.

Мадина Ҳамдамова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 122

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
990

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


25-сентябр 2025, 07:41
668

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.


30-сентябр 2025, 10:14
652

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.