currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАфғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

Ўзбекистон

calendar

29.08.2023

eye

893

Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

Жорий йил 26–27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Махкамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди. Сафар давомида Афғонистон Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан “Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” автомобиль йўналиши бўйлаб экспедиция амалга оширилди. Экспедиция жараёнида “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” автомобиль йўналишидаги, Қобул шаҳрини Афғонистон шимоли (Мозори-Шариф) билан боғловчи “Саланг” довони ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги “Торхам” чегара ўтказиш пунктидаги вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди. [caption id="attachment_19041" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Transport vazirligi[/caption] Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ва транзит юк ташувларини ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
18-сентябр 2023, 12:58
1 193

Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи темир йўл учун уч томонлама шартнома имзоланди

Узунлиги 760 километр бўлган темир йўл Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги юкларни етказиб бериш муддатларини тахминан беш кунга қисқартириши кутилмоқда.

cover image
23-март 2023, 06:21
998

Афғонистон фуқаролари Термизда таҳсил олиши мумкин – Aбдулазиз Комилов Афғонистон расмийлари билан учрашди

Ўзбекистон делегацияси Кобулда Афғонистон расмийлари билан учрашиб, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини қуриш, «Сурхон–Пули-Хумри» йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш ҳамда қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш масалаларини кўриб чиқди.

cover image
10-ноябр 2023, 07:00
1 036

Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилади

Томонлар Ҳайратон – Найбобод – Мозори Шариф қисмини реконструкция қилишни бошлашга келишган.

cover image
8-ноябр 2023, 10:30
1 114

Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.