currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАйрим йўл қоидабузарликлар учун энди огоҳлантириш берилади

Айрим йўл қоидабузарликлар учун энди огоҳлантириш берилади

Ўзбекистон

calendar

06.02.2026

eye

84

Айрим йўл қоидабузарликлар учун энди огоҳлантириш берилади

2026 йил 4 февралда қабул қилинган қонунга (ЎРҚ–1116) кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланиши мумкин.

Маъмурий огоҳлантириш — ҳуқуқбузарга қонунга хилоф ҳаракатни такрорламаслик ҳақида расмий танбеҳ. У ёзма ёки электрон шаклда берилади.

Огоҳлантириш қуйидаги моддалар бўйича қўлланади:
— 125-модда (1–2-қисмлар);
— 128¹, 128², 128⁶-моддалар;
— 135¹-модда;
— 138-модда (1–2-қисмлар).

Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек, кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади. Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланади. Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
1 049

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
995

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
954

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


15-январ 2026, 13:06
851

Аҳолини рўйхатга олиш бошланди

Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?