Ўзбекистон
18.05.2023
903
2017 йил 31 октябрь куни Нью-Йоркда теракт амалга ошириб, 8 кишини ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов АҚШ округ суди томонидан 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия департаменти хабар қилди. 17 май куни Нью-Йорк суди Соипов айбланаётган 28 та банд бўйича мумкин бўлган энг оғир жазоларни тайинлади. Унга кўра, собиқ ИШИД аъзосига 8 нафар одамни ўлимига сабаб бўлгани учун 8 марта умрбод ва 18 нафар, жумладан, 4 нафар болаларни ўлдиришга қасд қилгани учун 260 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Соипов Сайфулла Хабибулаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005−2009 йилларда Тошкент молия институтида таълим олган. ОТМни тамомлаганидан сўнг пойтахтдаги «Саёҳат» меҳмонхонасида бухгалтер лавозимида ишлаган. АҚШга кетгунига қадар жиноий жавобгарликка тортилмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эътиборига тушмаган. 2010 йилда Соипов грин-карта лотереясини ютиб олади ва шу йилнинг ўзида АҚШга кетади. Сўнгги бир неча йил давомида у АҚШда вақтинча яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл билан шаръий никоҳда бўлган. Ўтган вақт ичида Соипов бирор марта Ўзбекистонга келмаган ва Тошкентда яшаётган ота-онаси билан учрашмаган. АҚШда бўлиб турган вақтда Соипов Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарида консуллик рўйхатида турмаган. «Сайфулло Соипов АҚШга борганидан сўнг одамови бўлиб қолган, радикал гуруҳлар таъсирига тушган. Бу ҳақда Америка ОАВлари ҳам уни таниган одамларга таяниб хабар қилмоқда», — дея қайд этилганди 2017 йилда эълон қилинган Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги «Жаҳон» Ахборот агентлиги (ҳозирги «Дунё» АА) хабарида. Соипов ҳужумни ижарага олинган юк машинасида қилган. У Нью-Йорк марказидаги кўчада ёппасига 20 кишини босиб кетган. Жароҳатланганлар орасида тана аъзоларидан айрилган, руҳан ва жисмонан ногирон бўлиб қолганлар, хусусан, 14 ёшли ўсмир бор.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Москвадаги терактдан жабрланган оила болалари Бўстонлиқда дам олади
Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди
Давлат раҳбарлари мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.
Москвада сўнгги 10 йил ичидаги энг йирик теракт содир бўлди
Маълумотларга кўра, ҳозирча 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.