currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАҚШ ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан 60 га яқин бемор болада операциялар ўтказилади

АҚШ ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан 60 га яқин бемор болада операциялар ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

24.08.2023

eye

1 177

АҚШ ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан 60 га яқин бемор болада операциялар ўтказилади

Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикасида АҚШнинг 22 нафар шифокори ва пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказининг етакчи мутахассислари томонидан “Саломатлик ойлиги” ўтказилади. Ойлик доирасида 60 га яқин юрагида нуқсони бўлган бемор болада юқори технологик операциялар амалга оширилади. Олдиндан пухта тайёргарлик кўришни талаб қиладиган жараён олдидан Болалар миллий тиббиёт марказининг 6 нафар мутахассиси Қорақалпоғистон Тиббиёт институтининг клиникасига ташриф буюриб, ташкилий масалаларни ўрганди. Моддий техник базани шакллантириш, операция ўтказиладиган  залларни тайёрлаш, зарур сарфлов материалларига бўлган эҳтиёж манбасини аниқлаш ва шакллантириш ишлари бошланди.

Улашиш: