Ўзбекистон
13.06.2023
2 837

Озишнинг самарали бир йўли сифатида ҳозирда жарроҳлик орқали ошқозонни кесиб, кичрайтириш усулидан кўпчилик фойдаланяпти. Айниқса, аёллар парҳез, спорт машғулотлари ёки бошқа йўллар билан натижага эришолмагач, ошқозоннинг бир қисмини кестириб, озишни маъқул кўрмоқдалар. Бу усул инсон саломатлиги учун зарарли эмасми? Жарроҳликдан сўнг беморларда салбий асоратлар пайдо бўлмайдими? Кимларга тавсия этилмайди? Бариатрия операциясини қилдирганлар ёки қилдирмоқчи бўлганларда шу каби саволлар туғилиши мумкин. Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Шуҳрат Ҳошимов мазкур саволларга жавоб берди. Операция кимларга тавсия этилмайди? — Тиббиётдаги аксарият муолажалар қарши кўрсатмаларга эга. Шу маънода ошқозон кичрайтириш амалиётини ҳам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Сурункали юрак касаллигига чалинган инсонларда бариатрия операциясини бажариш тавсия этилмайди. Буйрак етишмовчилиги ёки жигар, ўсма хасталиклари бор беморларда ҳам бу муолажани ўтказиш мумкин эмас. Беморларда қандай салбий асоратлар кузатилиши мумкин? — Бу операция асоратлардан холи эмас. Амалиётдан сўнг беморнинг кесилган жойидан қон кетиши, темир танқислиги анемияси ривожланиши мумкин. Баъзи ҳолларда ўн икки бармоқли ичакдаги сафро ошқозонга зарда бўлиб чиқиши кузатилади. Шунингдек, ушбу амалиётни қўллаганларда ошқозоннинг шиллиқ қаватида яхши сўриладиган Б12, Д3 витаминлари камайиб кетиши учрайди. Операция инсон ҳаёти учун хавфли эмасми? — Йўқ, бу жарроҳлик амалиёти беморлар ҳаётига хавф туғдирмайди. Операциядан кейинги асоратларни қийинчиликсиз бартараф этса бўлади. Бариатрик жарроҳликдан кейин инсон тўйиниши учун оз миқдордаги озиқ-овқат ҳам етарли бўлади. Шунинг учун бу муолажа усули озишда жуда самарали, семириш билан боғлиқ кўплаб жиддий касалликларга барҳам беради. Маълумот учун, бариатрия операцияси учун Тошкент шаҳри клиникаларида ўртача 25 миллиондан 55 миллионгача нарх белгиланган. Россияда 6-8 минг АҚШ доллари, Туркияда 8-10 минг АҚШ доллари, Европа ва Америкада нархлар яна ҳам баландроқ экани айтилади.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.