Ўзбекистон
11.10.2023
1 023
Ҳисоб палатаси томонидан Андижон давлат университетида текширув ўтказилган. Текширув давомида университетда стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Жумладан: – контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган. Талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган. Бундан ташқари, талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзоларини сохталаштириш; бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ва талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари маълум бўлган. Қолаверса, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган. “Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилиши таъминланди. Расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Осиё ва Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари топширилди
Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ва IV Пара Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, уларни тайёрлаган мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Самарқандда банк бўлим бошлиғи 631 млн сўмни қиморга тикиб, ютқазиб қўйди
ДХХ томонидан давлат мулкини талон-торож қилган бир нечта мансабдор шахс қўлга олинди.
2023 йилда спектакллар саҳналаштириш учун қанча маблағ ажратилди?
Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи йил давомида 40 та спектаклни саҳналаштириш учун қанча пул ажратилганини айтди.
Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди
Шу давр мобайнида 156 минг 108 нафар фуқаро ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 млрд сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган.