currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАндижонда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди

Андижонда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди

Ўзбекистон

calendar

03.01.2024

eye

1 136

Андижонда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди

Андижон вилоятида автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этди.

Оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчини тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ички ишлар бошқармаси вакилининг оёғида, ҳайдовчининг эса қовурға ва болдир суягида ёпиқ синиш жароҳати аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: