currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда бир-бири билан тўқнашган иккита юк машинаси ёниб кетди

Самарқандда бир-бири билан тўқнашган иккита юк машинаси ёниб кетди

Ўзбекистон

calendar

04.01.2024

eye

1 200

Самарқандда бир-бири билан тўқнашган иккита юк машинаси ёниб кетди

Самарқанд вилоятида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 январь куни соат 22:50 ларда Самарқанд тумани “Ўзбек кенти” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юк автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситаларида ёнғин юзага келган.

“Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар йўқ”, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: