currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАндижонда мурувват уйи болалари калтаклангани айтилмоқда

Андижонда мурувват уйи болалари калтаклангани айтилмоқда

Ўзбекистон

calendar

06.11.2023

eye

1 274

Андижонда мурувват уйи болалари калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида болалар калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди. Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган. Ҳозирда ҳолатга конуний баҳо бериш бўйича Агентликнинг Андижон вилояти бошқармаси  томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилаётгани айтилмоқда. “Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маьлумот тақдим этилади”, – дейилади хабарда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: