currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАндижондаги ваҳшийлик жавобсиз қолмаслиги керак!

Андижондаги ваҳшийлик жавобсиз қолмаслиги керак!

Ўзбекистон

calendar

19.05.2021

eye

941

Андижондаги ваҳшийлик жавобсиз қолмаслиги керак!

Ижтимоий тармоқларда  муҳокама бўлаётган андижонлик  келинчак билан боғлиқ  воқеалар… Бу  ёвузлик ҳақида гапириш, ёзиш  нақадар қийин.   Уруш йилларида немис газандлари кексаларни хўрлаб, болаларни азоблаб газ печларида  ёқиб юборганини фильмларда кўриб, китобларда ўқиб, қанчалик қалбимиз ларзага келган, нафратдан  юрагимиз тилка пора бўлган. Орадан  қанча-қанча йиллар ўтган бўлса-да, ўша машъум воқеалар,   ўша таҳқирланган  халқнинг кўз ёшлари кўзимизда, қалбимизда қотиб қолгандек…  Уруш даҳшатларини ҳар гал эсга олганда, ўша аччиқ оғриқлардан, ёвузликлардан танамиз зирқирагандек бўлади.  Ёвузлик  ҳақида ўйлашнинг ўзи инсоннинг юрагини  ларзага солади. Бугун  ёвузлик, тубанлик каби инсонийликдан йироқ иллатлар ботқоғига ўзбеклар ҳам ботиб бораётганлиги қанчалар  уятли.    Бугун шундай тинч ва  осойишта замонда    ўз ота-онасига, ўз синглисига, ўз ҳамюртига, ўз қўшнисига,  ўз миллатдошига  ёмонликни раво кўраётган манфурлар орамизда, ёнимизда эканлиги қанчалар аянчли  ва қўрқинчли.   Бир вақтлар “сут кўр қилгур ҳароми, Гитлер оқпадар” деб   босқинчи немис фашистларни бор нафратимиз билан  лаънатлаган бўлсак, бугун  ундан ҳам  баттар  оқпадарлар  билан бир ҳаводан нафас олаяпмиз. Нега  қўлига пичоқ олиб, ўз қавмини қонга белаган қонхўрларни кечиришга ўргандик, нега бегуноҳ норасидаларга, аёлларга  айтиб бўлмас зўрлик қилаётган ҳайвонларга  инсонпарварлик қилинаяпти, нега?! Нега инсон боласи  шу қадар тубанлашиб кетди?  Нега бундай ҳолатлар такрор-такрор содир бўлаяпти-ю, нега  кескин чоралар кўришга шошилмаяпмиз? Керак бўлса, қонунларга ўзгартиш киритишга, бундайларга қилмишига яраша оғир жазолар беришга  ким ёки нима халақит бераяпти?   Бундай мудҳиш воқеанинг изи “назоратга оламиз”, “кўриб чиқамиз”,  “ечим топамиз,” деган   ёлғон ваъдалар билан йўқолмайди.   Бу саволларга, бу оғриқларга жавобни,  бу ифлосликларга муносиб жазони асло кечиктириб бўлмайди. Ва, жиноий жавобгарликнинг кучи эса, ҳар ким ўз қилмишига яраша жазосини олиши, жазо муқаррарлиги бўлиши шарт! Матбуот ва кенг жамоатчилик назоратида турган бу ишни  Ички ишлар вазири шахсан назоратга олганлиги, шунингдек яна бир қанча нуфузли идоралар бу  мудҳиш воқеа  сабабчиларига тегишли жазо  берилиши тарафдори эканлиги албатта бу ёвузликка муносиб жазо тайинланишига умид уйғотади.  Ваҳшийлик ва ёвузлик жазосиз қолмайди! Маруса ҲОСИЛОВА,                                                          журналист

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.