Содда талқин
03.09.2024
2 527
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари доирасида Анқара шаҳри Кечиўрен туманида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" Ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган тадбирда, Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, ТУРКСОЙ ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган.
"Кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк бобомизнинг бой ва серқирра меросини чуқур ўрганиш, унинг барҳаёт фикр-ғояларини юртимиз ва хорижда кенг тарғиб қилиш борасида беқиёс ишлар амалга оширилди. Бу борада 2020 йилда давлатимиз раҳбарининг қарори қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти таклифи билан 2021 йилда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Алишер Навоий халқаро мукофоти таъсис этилди. Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди тузилди. Келгуси йилларда хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш мақсадида, Алишер Навоий халқаро институти ва унинг хориждаги филиалларини очиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган. Бинобарин, Анқарада буюк аждодимизнинг улуғвор ҳайкалининг очилиши нафақат бизлар учун, балки Туркиядаги барча биродарларимиз, ҳаттоки бутун туркий дунёдаги қардошларимиз учун катта шараф эканига чин дилдан ишонаман", деди элчи Алишер Аъзамхўжаев.
Тадбир давомида Алишер Навоий рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқиб берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Чўлни бузиб, боғ ярат, боғни бузиб, чўл эмас!
Бугун ўша боғнинг ўзига ҳаво етишмаяпти, нафаси қисаяпти, дармони қуриб бораяпти.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?
Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.