Ўзбекистон
22.02.2023
3 302

Хотиним билан ажрашаяпман. 3 та фарзандим бор. Болаларимдан ҳеч бўлмаса бирини ўзим тарбияламоқчиман. Лекин хотиним бунга рози эмас. Суд орқали болаларни отада қолдирса бўладими? Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга таъминот бериш, алиментнинг миқдори, эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин. Бундай келишув бўлмаган тақдирда ҳам суд ушбу масалани кўриб чиқади. Тарафларнинг моддий аҳволи ва бошқа барча жиҳатларини ҳисобга олиб болаларни ким тарбиялашини ҳал этади. Фарзандларидан бирини ота ўз тарбиясига олишида ҳеч қандай монелик йўқ. Суд қарор чиқаришда боланинг фикрини ҳам сўраши мумкин.
Саволга ТДЮУ ўқитувчиси Алишер Жумагулов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.