Тармоқда нима гап?
11.11.2023
1 607
© Фото: hudud24.uzКеча Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу галги суд мажлисида суд андижонлик жабрланувчи М.Н шахсий юмушлари юзасидан Тожикистон Республикасига кетганлиги сабабли судда видеоконференсалоқа орқали кўрсатма берди. У ҳеч қандай мутахассисликка эга бўлмаган бир танишининг тавсияси асосида 2020 йилда туғилган, “Грипп” касаллигига чалинган фарзандига “Dok-1 Maks” сиропини, сўнгра “Амбронол” дорисини ичирган. Оқибатда бола заҳарланиб вафот этган. Жабрланувчи судланувчиларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради. Наманганлик жабрланувчи Ҳ.Й. шамоллаган фарзандига “Амбронол” дори воситаси ва “Dok-1 Maks” сиропини ичирган. Оқибатда шу куни қизалоқда пешоб қилиш тўхтаган. Эртаси куни эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали шифокорлари беморни Тошкентга жўнатишган. Аммо бемор қиз Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида 17 кун даволаниб, вафот этган. Жабрланувчи давлат айбловчисининг “Судланувчиларга қандай даъвойингиз?” деган саволига 1 миллиард сўм миқдорида товон пули талаб қилишини ва судланувчиларга энг оғир жазо берилишини билдирган. Жабрланувчи Г.Р. эса фарзанди дори воситаларидан заҳарланиб вафот этганидан буён ўтган 1 йил мобайнида кўз ёши тинмаётганини маълум қилди. Шунингдек, “Dok-1 Maks” сиропини мамлакатимизга олиб кирган шахсларга олий жазо тайинланишини сўраб, 10 миллиард сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириб берилишини талаб қилган. Суд 2023 йил 13 ноябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид СУЛТОНОВ, журналист
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди
Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
“Dok-1 maks” жиноят иши: адвокатлардан бири марҳумлар қабрини очиб, экспертиза ўтказиш юзасидан илтимоснома киритди
Бугун, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Хоразмдаги педофил амалдорлар суд залидан қамоққа олинди
Айбдорларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди
Қайд этилишича, мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги боис жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари унда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.