Ҳуқуқ
02.07.2026
32

Сўнгги йилларда турли ижтимоий, иқтисодий ва психологик омиллар таъсирида ажримлар сонининг ортиши жамият эътиборини тортмоқда. Айрим ҳолларда ажрим мураккаб вазиятнинг ҳуқуқий ечими сифатида намоён бўлса-да, кўплаб оилаларда у муаммонинг туб сабабларини бартараф этмайди.
Аксинча, ажрим эр-хотиннинг руҳий ҳолатига, фарзандлар тарбиясига, қариндошлик муносабатларига ҳамда жамиятнинг ижтимоий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар қандай келишмовчиликка ягона ечим сифатида ажримни танлаш эмас, балки унинг олдини олиш, мулоқот маданиятини ривожлантириш, ўзаро ҳурмат ва масъулиятни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Энди мавзуга доир саволларга ҳуқуқий ечим олсак.
Қандай ҳолда никоҳдан ажратиш масалалари суд тартибида кўриб чиқилади?
эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида низо мавжуд бўлганда;
эр-хотин ўртасида умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо мавжуд бўлганда;
эр-хотин ўртасида болалар тўғрисида низо мавжуд бўлганда;
агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза беришдан бош тортса ёки ФҲДЁ органига ариза бериш учун шахсан келиш имкониятига эга бўлмаса ёхуд ариза бериб, никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ҳозир бўлмаган тақдирда;
спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши оқибатида муомала лаёқати чекланган шахслар билан никоҳдан ажратиш тўғрисида низо мавжуд бўлганда.
Никоҳдан ажратиш масалалари қандай ҳолатда ФҲДЁ органларида амалга оширилади?
вояга етмаган умумий болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда;
эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса (бунда ҳам эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар);
содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса (бунда ҳам эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар).
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.